АҚШ Вакиллар палатаси Украинага ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича келаётган шанба куни овоз беради
АҚШ Вакиллар палатасининг спикери Майк Жонсоннинг айтишича, Украинага ёрдам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш шу шанба куни бўлиб ўтади. Унинг сўзларига кўра, бугун палатага кун давомида тўртта алоҳида қонун лойиҳаси киритилади – Украина, Исроил, Ҳинд-Тинч океани минтақасига ёрдам кўрсатиш тўғрисида, шунингдек, “Россия, Хитой ва Эронга қарши курашиш бўйича бошқа чоралар” тўғрисидаги тўртинчи қонун лойиҳаси.
Сенат икки ойдан кўпроқ вақт олдин Украина, Исроил, Тайван ва АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги бошқа ҳамкорлари учун 95 миллиард долларлик ёрдам пакетини маъқуллаган эди. Ушбу маблағлардан Украинага 60 миллиард доллар берилиши керак.
Вакиллар палатаси ва Сенатдаги демократлар Вакиллар палатаси Украина учун маблағларни ўз ичига олган ёрдам лойиҳасини Сенат томонидан қабул қилинганидек қабул қилиши энг самарали ёндашув бўлишини таъкидлади, бироқ Трампнинг республикачи тарафдорлари бунга қарши. Қонун лойиҳаларини алоҳида кўриб чиқиш улар Вакиллар палатаси томонидан маъқуллангандан сўнг, президент Байден имзолаш учун юборилгунга қадар Сенатга қайтиши кераклигини англатади.
Шарҳлар