АҚШ вице-президенти Швейцарияда ўтказиладиган Украина бўйича тинчлик саммитида АҚШни тақдим этади
Швейцарияда бўлиб ўтадиган Украина бўйича тинчлик саммитида АҚШни вице-президент Камала Харрис тақдим этади, бу ҳақда Оқ уй маълум қилади.
Конференцияда унга миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан ҳамроҳлик қилади.
Харрис 15 июнь куни Швейцариянинг Люцерн шаҳрига боради. Вице-президент маъмуриятнинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги ҳамда БМТ Низоми тамойиллари асосида адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш йўлидаги Украинанинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга содиқлигини алоҳида таъкидлайди.
Улашиш:
Шарҳлар