АҚШ жанубидаги ўрмон ёнғинлари сабабли 1200 дан ортиқ киши эвакуация қилинди

Фото: Cоц. Сети

Лос-Анжелесда (АҚШ) ўрмон ёнғинлари сабабли камида 1200 киши эвакуация қилинди, ёнғин майдони 12,2 акрдан (4900 гектар) ошиб кетди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар беради.

Қайд этилишича, ёнғин жануби-шарққа, Пирамидалар кўли томон тарқалган. Ёнғин маҳаллий магистраль йўл яқинидаги катта ҳудудга таъсир қилган бўлиб, тарқалишда давом этмоқда.

Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаментига кўра, ёнғин иккита тижорат объектига зарар етказган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Los Angeles Times газетасининг хабар беришича, 17 июнь куни кечқурун ёнғин майдони 15 611 акр (6 070 гектар) га ошган. Бу Калифорниядаги бу йилги энг йирик ёнғинга айланди.

Нашр маълумотларига кўра, ёнғин уй-жойлар, шунингдек, инфратузилма, жумладан, электр узатиш линиялари, тўғонлар ва нефть қувурларига таҳдид солган. Воқеа жойида ўт ўчириш хизматлари ишламоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.