АҚШда саккиз нафар тожикистонлик “Ислом давлати” билан эҳтимолий алоқа иши бўйича ФТБ томонидан ҳибсга олинди
АҚШда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумон қилиниб, тожикистонлик саккиз киши ҳибсга олинди, деб ёзади New York Post. Улардан олти нафари Россия фуқаролигига эга.
“Сўнгги бир неча кун ичида Иммиграция хизмати ходимлари фуқаролиги бўлмаган бир неча кишини ҳибсга олди. Саъй-ҳаракатлар ФТБнинг терроризмга қарши курашиш гуруҳи билан яқин ҳамкорликда олиб борилди. Ҳибсга олинганлар депортация жараёни кутилилган ҳолда ҳибсда сақланади”, — дея АҚШ Миллий хавфсизлик вазирлиги ва Федерал тергов бюросининг қўшма баёнотидан иқтибос келтиради газета.
New York Post газетасининг ёзишича, гумондорлар иммиграция қонунчилигини бузгани учун расман ҳибсга олинган. Уларнинг барчаси жанубий чегарани кесиб ўтган, камида иккитаси 2023 йил баҳорида. Уларга ҳозирча “Ислом давлати” билан алоқадорликда айблови қўйилгани йўқ.
Шарҳлар