АҚШда Техас номини Украинага ўзгартириш таклиф қилинди
Америкалик республикачи конгрессмен Чип Рой Вашингтон эътиборини АҚШ жанубий чегарасини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоларга қаратиш учун Техас штати номини Украинага ўзгартиришни таклиф қилди. Бу ҳақда у 13 февраль куни Американинг Fox News телеканалида айтиб ўтди.
“Ўйлайманки, тез орада Техас номини Украинага ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кирита оламан. Шунда балки бу маъмурият ва сенаторлар Қўшма Штатлар чегараси хавфсизлигини мустаҳкамлаш устида иш бошлар”, – дейди Рой.
У умуман АҚШ Сенатини ва хусусан унинг партиядошларини бошқа мамлакатларга миллиардлаб доллар ўтказаётгани ва бу гўёки АҚШ миллий хавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради, деб ҳисоблаётгани учун танқид қилди. Унинг таъкидлашича, чегаралари қўриқланмаган мамлакат, ўзидан ташқарида ҳарбий ҳаракатларга ҳомийлик қилиши мумкин эмас. «Мен Америка Қўшма Штатлари Сенати номи билан таниш бўлган қариялар уйининг Америка пулларини хорижий урушларга сарфлашдан кўра бошқа ҳолатларда кўпроқ ишлаганини ҳеч қачон кўрмаганман», – дейди Рой.
Шарҳлар