,

АҚШнинг Украина бўйича янги стратегияси ҳудудларни босиб олишга қаратилмаган

Фото: EPA

Жо Байден маъмурияти баҳорда Украина хавфсизлик кафолатлари бўйича ўн йиллик мажбуриятларни оммага эълон қилмоқчи, деб ёзади “Коммерсантъ”.

АҚШнинг 2024 йил учун мўлжалланган янги стратегияси ҳудудларни босиб олишга эмас, “Украина ҳарбий қудрати ва иқтисодиётини мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли мақсадга интилиш билан бир вақтда, Россиянинг янги ҳужумкор ҳаракатларини қайтаришда Украинага ёрдам бериш”га қаратилади. Режани амалга ошириш учун Конгресс 61 миллиард долларлик ёрдам пакетини маъқуллаши керак.

Ишлаб чиқилаётган режа ўтган йилги, Украина томонидан Россия қўшинларининг сиқиб чиқарилишига қаратилган режадан фарқ қилади. “Улар барча фронтларда ўтган йилгидек катта кўламли ҳужумлар уюштиришга уринишда қийинчиликка учраши яққол намоён бўлиб турибди”, — деди The Washington Post газетаси манбаси. Энди АҚШ Украинага “жанг майдонида ўз позицияларини сақлаб туриши” учун ва Киев 2024 йил охиригача анча кучайиши” ҳамда уни “барқарорроқ йўлга олиб чиқиш” учун кўмак бериб турмоқчи.

АҚШ қисқа муддатли ҳарбий операцияларни қўллаб-қувватлашни, шунингдек, Россияни “тийиб туришга қодир” бўлғуси Украина қуролли кучлари яратилишини кафолатлашни режалаштирмоқда. Ҳужжатга Украина саноат ва экспорт базасини ҳимоя қилиш, қайта тиклаш ва кенгайтириш бўйича ваъдалар ва дастурлар киради. Шунингдек, АҚШ “Ғарб институтларига тўлиқ интеграциялашув” учун зарур бўлган сиёсий ислоҳотлар ўтказишда ҳам ёрдам таклиф қилади.

Эслатиб ўтамиз, Украина ёздан буён кенг кўламли қарши ҳужумлар олиб борди. Владимир Зеленский Киев ўзи истаган натижага эришолмаганини тан олди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.