Абу-Дабида дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз автомобиллар пойгаси бўлиб ўтди
Абу-Дабида сунъий интеллект томонидан бошқариладиган ҳайдовчисиз автомобилларнинг дунёдаги биринчи пойгаси бўлиб ўтди. 27 апрель куни бўлиб ўтган пойгада саккизта жамоа иштирок этди, уларнинг Даллара Супер Формула автомобиллари камералар ва кўплаб датчиклар билан жиҳозланган эди. Мюнхен техника университетининг ТУМ жамоаси ғолиб бўлди.
Иштирокчиларга Формула 1 пойгасининг саккизта айланишини якунлаш учун бир соатдан кўпроқ вақт керак бўлди. Бундан ташқари, 2023 йилда Формула 1 чемпиони Макс Ферстаппен бир ярим соатдан камроқ вақт ичида худди шу трекда 58 та айланишни босиб ўтган.
Мусобақанинг мукофот жамғармаси 2,25 миллион долларни ташкил этди.
Тадбирда, шунингдек, сунъий интеллект автомашинасига қарши инсоният пойгаси ҳам ўрин олган бўлиб, унда собиқ Формула 1 пилоти Даниил Квят сезиларли устунлик билан ғалаба қозонди.
Шарҳлар