WP: Украинага Америка қуроли билан Россия асосий аэродромларига ҳужум қилиш тақиқланган
АҚШ Украинага ўз қуролидан Россия ҳудуди ичкарисига 100 километргача масофада фойдаланишга рухсат берган. Бу ҳақда The Washington Post нашрининг Киевдаги манбалари хабар бермоқда. Шу сабабли Россиянинг асосий аэродромлари зарбалар остига тушмайди, дея даъво қилади газета. Вашингтонда бундай чеклов борлигини рад этиб, Киевга Америка қуролидан Россиянинг ҳужум олиб борилаётган ҳудудларига зарбалар бериш учун рухсат берилганини таъкидлашмоқда.
Пентагон вакили Чарли Дитцнинг сўзларига кўра, гап “география ёки муайян радиус ҳақида эмас”, балки “агар Россия Украинага ўз ҳудудидан ҳужум қилаётган ёки қилмоқчи бўлса, Украина унга чегара орқали зарба бераётган кучларга жавоб зарбаси бериш имкониятига эга бўлиши” ҳақида бормоқда.
Дитц, шунингдек, Украинага Америка ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларидан “Украина ҳаво ҳудудига ўт очмоқчи бўлган” Россия самолётларига зарбалар беришда фойдаланишга рухсат этилганини таъкидлади.
Шарҳлар