Афғонистон Амударё ҳавзасида нефт қазиб олишни кўпайтиришни режалаштирмоқда
Афғонистоннинг TOLOnews агентлиги хабар беришича, Афғонистон Амударё ҳавзасидаги конда 25 та янги қудуқ қазиб, кунлик нефт қазиб олишни уч минг тоннагача кўпайтиришни режалаштирмоқда.
Ҳозирги вақтда конда 24 та қудуқ ишлаб турибди, улар кунига тахминан 1300 тонна нефт ишлаб чиқармоқда. Қазиб олинган барча нефт мамлакат ичида қайта ишланади ва олинган нефт маҳсулотлари ички бозорга етказиб берилади. Бироқ, ресурслар ва ускуналарнинг етишмаслиги Афғонистоннинг энергетика соҳасидаги имкониятларини чеклаб қўймоқда.
Ҳозирча Афғонистон нефтга бўлган эҳтиёжнинг атиги 10 фоизини ички манбалар ҳисобидан қоплайди. Экспертлар таъкидлашича, Афғонистон томони янги қудуқларни қазиш учун инвесторларни жалб қилиш ва хорижий етказиб берувчилардан ускуналар сотиб олишни режалаштирмоқда.
Шарҳлар