Афғонистон орқали транзит рейслар оқими кўпайди
Сўнгги кунларда Афғонистон ҳаво ҳудуди орқали рекорд миқдордаги транзит рейслар қайд этилди. FlightRadar24 маълумотларига кўра, фақат 3 октябрда мамлакат устидан 191 та авиарейс ўтган, бу толиблар ҳокимиятга келганидан бери максимал кўрсаткич бўлди.
Маълумотларга кўра, толиблар Афғонистон устидан учадиган ҳар бир самолёт учун тахминан $700 олади. Агар транзит рейслар оқими ҳозирги даражада қолса, бу уларга йилига $50 миллион даромад келтириши мумкин.
Swiss Air, Finnair, Singapore Airlines, British Airways ва Lufthansa каби турли мамлакатлар авиакомпаниялари хавфсизлик манфаатларини кўзлаб Афғонистон йўналишини танламоқда.
Улашиш:
Шарҳлар