Афғонистон раҳбари ИИВ ва Мудофаа вазирлигига унинг рухсатисиз қурол тарқатишни ман этди

Фото: РИА

Афғонистоннинг Олий раҳбари Ҳайбатулла Охундзода Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва махфий хизматлардан қуроллар ва ўқ-дориларни мустақил тарқатиш ҳуқуқини олиб қўйди.

Энди қуролларни тарқатиш ҳақида барча қарорлар шахсан Охундзода томонидан қабул қилинади, деб хабар бермоқда Tolo News.

Бу чора қуролдан нотўғри фойдаланишнинг олдини олиш ва хавфсизликни ошириш мақсадида қабул қилинган.

Фармонга мувофиқ, қурол олиш бўйича барча сўровлар мамлакат раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.

Бундан ташқари, фуқаролар ва ташкилотлар учун ўт очиш қуролларини фақат Ички ишлар вазирлиги бериши мумкин.

Экспертлар бу чорани қуролга назоратни кучайтиришга қаратилган қадам деб ҳисоблашмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.