Афғонистоннинг марказий қисмида сув тошқини содир бўлди: 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлган

Кадр из видео

Афғонистоннинг марказий Ғор провинциясида содир бўлган сув тошқини оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради ҳудуд маъмурияти. Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ҳозирча эълон қилинмаган, чунки бедарак йўқолганлар бор. Тошқин оқибатида 2 мингга яқин уй вайрон бўлган, чорва моллари нобуд бўлган.

Вилоят маркази Чағчарон (Фирузкўҳ) шаҳрида 2 мингга яқин маҳаллий дўкон (кичик хусусий дўконлар) сув остида қолган; шаҳарга олиб борувчи деярли барча асосий йўлларни сув босган.

Сув тошқинига минтақадаги кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.

Ўтган ҳафта Афғонистоннинг шимоли-шарқида содир бўлган сув тошқини 300 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди, 1500 дан ортиқ киши жабрланди. Табиий офат уч вилоят – Бағлон, Тахар ва Бадахшонга зарар етказган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.