Афғонистонда сув тошқини оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)
Афғонистон шимоли-шарқида кучли ёмғир натижасида юзага келган вайронкор сув тошқинлари 300 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди, деб хабар беради DW. “Толибон” берган маълумотларга кўра, 12-май ҳолатига ҳалок бўлганлар сони 315 кишига етган, 1600 дан зиёд киши жароҳатлар олган.
🔴Breaking: Flash floods ravage #Afghanistan, killing more than 300 people in Baghlan and destroying more than 1000 houses.
This has been one of many floods over the last few weeks, due to unusually heavy rainfall. WFP is now distributing fortified biscuits to the survivors. pic.twitter.com/X4AaBW5TIC
— WFP in Afghanistan (@WFP_Afghanistan) May 11, 2024
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, 10 май куни бошланган тошқин Бағлон, Тоҳар ва Бадахшон вилоятларига ўз таъсирини ўтказган.
БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури вакиллари маълум қилишича, офат оқибатида мингдан ортиқ уйлар вайрон бўлган, жабрланган ҳудудларнинг кўпчилигига эса юк машиналари етиб бора олмаяпти.
Save the Children халқаро ташкилоти огоҳлантиришича, табиий офатдан айниқса болалар жабр кўрмоқда. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Бағлон вилоятининг энг кўп зарар кўрган бешта туманида 600 минг аҳоли яшайди, шуларнинг 310 минг нафари болалардир.
Шарҳлар