Афғонистонда кучли ёмғирлар сув тошқинларига олиб келди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
Афғонистон шимоли-шарқидаги Бағлон вилоятида мавсумий ёмғирлар туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Толибон” вакиллари маълум қилди, деб ёзади BBC.
Associated Press вилоят табиий офатларга қарши кураш бошқармаси директорига таяниб ёзишича, сув тошқинлари бир нечта туманларда уйларга ва мол-мулкка зарар етказган.
Қурбонлар сони ошиши мумкин, чунки кўплаб одамлар бедарак йўқолган.
Кучли ёмғирлар натижасида юзага келган тошқинлар Кобулда ҳам кузатилди. Толибларнинг табиий офатларга қарши кураш вазирлиги вакили айтишича, жабр кўрган ҳудудларга қутқарув бригадалари, озиқ-овқат ва бошқа буюмлар юборилган.
Апрель ойида мамлакатда кучли ёмғир ва тошқинлар оқибатида камида 70 киши ҳалок бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар