AFP: Зеленский БМТ бош котибининг Қозонга ташрифидан сўнг уни Киевда қабул қилишни рад этди

Фото: gettyimages

Владимир Зеленский БМТ бош котиби Антониу Гутерришни Украинада қабул қилишдан бош тортди, дея хабар беради AFP Киевдаги манбасига таяниб.

Бунга Гутерришнинг Қозондаги БРИКС саммитига ташрифидан кейин Киевдаги норозилик сабабчи бўлган. Украина президенти девони вакилининг тушунтиришича, саммитдан кейин Гутерриш Киевга келишни режалаштирган, бироқ Зеленский унинг ташрифини тасдиқламаган.

«Шунинг учун Гутерреш бу ерда бўлмайди», – дея қайд этади манба.

23 октябрь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Қозонга келди ва у ерда БРИКС саммитида иштирок этди. Саммит доирасида жаҳон ташкилоти раҳбари Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.