Агар Украина мағлуб бўлса, унинг ортидан Польша ва Болқон ҳам енгилади
АҚШ президенти Жо Байден Time нашрига берган интервьюсида, агар Украина енгилишига йўл қўйилса, Польша, Болқон ва Шарқий Европадаги бошқа давлатлар ҳам унинг ортидан енгилишини билдирди. Бироқ у Киевни НАТОга қабул қилиш керак деб ҳисобламайди.
“Украина ҳеч қачон Россия томонидан босиб олинмаслиги керак. Бу унинг НАТОнинг бир қисми бўлишини англатмайди. Демак, биз улар билан бошқа давлатлар билан қандай муносабатда бўлсак, шундай муносабатда бўламиз, улар келажакда ўзларини ҳимоя қилишлари учун қурол-яроғ билан таъминлаймиз. Аммо мен Украинанинг НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлашга тайёр эмаслигимни айтганман”.
Байден, шунингдек, у Украинада АҚШ сенатори ва вице-президенти бўлиб ишлаган ва «катта коррупция» ва «қийин шароитларни» кўрганини қўшимча қилди.
Шарҳлар