Агар Украинага ракетага қарши тизимлар етказиб берилмаса ЕИ Кенгаши молиялаштиришсиз қолиши мумкин

Фото: spletnik.ru

Европарламент Украина қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини олмагунча ЕИ Кенгаши маблағларини қабул қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Бельгиянинг Renew  фракциясидан собиқ бош вазир ва евродепутат Ги Верхофстадт Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Европа парламенти Украина қўшимча Patriot ракеталарга қарши мудофаа тизимлари билан таъминланмагунича ЕИ Кенгаши маблағларини имзолашдан бош тортади», – деб ёзади Верхофстадт.

Унинг таъкидлашича, бутун Европа бўйлаб 100 та шундай тизим мавжуд, бироқ Украина атиги еттитасини сўраган. Бу баёнотга Россия армиясининг Украина шаҳарларига давом этаётган ҳужумлари сабаб бўлган.

Бельгия собиқ бош вазирининг қарорини 515 та депутат қўллаб-қувватлади, 62 нафари қарши чиқди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.