Айблов томони Стрелковга деярли беш йиллик қамоқ жазосини сўради
Прокурор Игор Стрелковни интернетда экстремизмга даъват қилганликда айблаб, тўрт йил-у ўн бир ойга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида сўради. Бу ҳақда ўзини-ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк Халқ Республикасининг (ДХР) собиқ мудофаа вазири адвокатининг баёнотига таяниб, “Медиазона” нашри хабар беради.
Суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ва ОАВ вакилларига Москва шаҳар суди биносига кириш тақиқланган.
Игор Стрелков 2023 йил июлидан бери тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. У ўзининг Телеграм-каналидаги хабарлари туфайли экстремизмга чақирганликда айбланган. У президентликка номзодини қўллаб-қувватлаш учун имзо тўплаш бўйича ташаббус гуруҳини тузишга чақирган, бироқ унинг тарафдорлари тарғибот кампаниясини бошлай олмаган.
Игор Всеволодович Гиркин, россиялик собиқ ҳарбий ва ФСБ зобити Игор Иванович Стрелков исми билан ҳам таниқли, 2014 йилда Донбассдаги “Россия баҳори” воқеаларида муҳим шахсга айланди. Агар Игор Стрелков-Гиркин ва унинг отряди шарқий Донбассдаги Славянск шаҳрига кирмаганида, Украинада 2014 йил боши бошқача тус олиши мумкин эди. Бу воқеа минтақадаги қуролли тўқнашувларнинг катализатори бўлган, деган фикр кенг тарқалган.
Шарҳлар