Al Arabiya: “Ҳизбуллоҳ”нинг янги етакчиси Хошим Сафиеддин Исроил зарбаси натижасида ҳалок бўлди
“Ҳизбуллоҳ”нинг янги раҳбари Хошим Сафиеддин Исроил ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya янгиликлар телеканали манбаларга таяниб хабар беради.
Телеканал маълумотларига кўра, Сафиеддин билан бирга унинг ёрдамчилари ва “Ҳизбуллоҳ” дала қўмондонлари ҳалок бўлган.
Reuters маълумотларига кўра, Байрут чеккасидаги жангариларнинг ер ости разведка қароргоҳида ҳаракатнинг янги раҳбари билан алоқа жума куни йирик ҳужумдан сўнг узилиб қолган. Ҳаракатнинг ўзи ўз раҳбарининг ўлими ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.
Исроил матбуотининг ёзишича, “ЦАХАЛ” Сафиеддин жойлашган ер ости бункерига 73 тонна бомба ташлаган.
Улашиш:
Шарҳлар