Албания мусулмонлар учун Ватикан каби микродавлат яратишга тайёрланмоқда
Тирандаги митти давлат мўътадил бектоши мусулмонлар жамоаси учун мўлжалланган бўлади, деб ёзади NYT расмийларга таяниб.
Тахминларга кўра, бўлажак шаҳар-давлат ҳудудида спиртли ичимликларни истеъмол қилишга рухсат берилади, аёллар эса рўмол ўрашлари шарт эмас ва ўзлари хоҳлаганини кийишга рухсат этилади; турмуш тарзи рецептлари қўйилмайди.
“Худо ҳеч нарсани тақиқламайди. Шунинг учун у асос берди”, – деди сўфийлик тариқатининг диний етакчиси Эдмонд Брахимай NYTга берган интервюсида.
Албания бош вазири Эди Рама, ўз навбатида, янги давлат тузилмасининг майдони бор-йўғи ўн гектарга яқин бўлишини, аммо унинг ўз маъмурияти, паспортлари ва чегаралари бўлишини айтди.
Улашиш:
Шарҳлар