Александр Камишин: Зеленскийнинг дронлар ҳақидаги сўзларига аниқлик киритди
Декабр ойида Украина 50 мингдан ортиқ FPV дронларини ишлаб чиқарди, деди стратегик саноат вазири Александр Камишин. Бу ҳақда “Би-би-си” рус хизмати ёзмоқда.
«Бир кун аввал йил якунлари бўйича матбуот анжуманида Владимир Зеленский Украина 2024-йилда бир миллион дрон ишлаб чиқаришини ваъда қилган эди. Камишин тушунтирганидек, президент фақат FPV дронларини назарда тутган – дастлаб фуқаролик мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган, аммо ҳарбий амалиётлар учун ўзгартирилган нисбатан кичик квадрокоптерлар. Вазирнинг фикрича, бу ҳаммаси эмас», – дейилади хабарда.
Украина Россия босқинининг дастлабки кунлариданоқ арзон, аммо самарали разведка ва зарба бериш воситаси сифатида FPV дронларидан фаол фойдаланмоқда.
“Келгуси йилда биз 10 мингдан ортиқ ўрта масофага учувчи (юзлаб км) ва 1000 дан ортиқ 1000 км масофага учувчи дронларни ишлаб чиқаришга қодирмиз”, деб ёзган Камишин.
Кейинчалик бу тактика рус кучлари томонидан қўлланилди, ҳозирда уларнинг ихтиёрида яна кўплаб учувчисиз самолётлар борлиги тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, Россия Украинага зарба бериш учун Эронда ишлаб чиқарилган камикадзе дронлардан фойдаланмоқда ва улар Россия заводларида йиғилганини даъво қилмоқда.
Шарҳлар