Алексей Навальний командаси сиёсатчининг ўлимига ҳеч қандай тасдиқ йўқлигини билдирди

Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш сиёсатчининг ўлими ҳақида уларда маълумот йўқлигини билдирди.

“Ямало-Ненец округи бўйича Жазони ижро этиш федерал хизмати Алексей Навальнийнинг “ИК-3”да вафот этгани ҳақидаги хабарни тарқатмоқда. Ҳозирча бизда бу ҳақда ҳеч қандай тасдиқ йўқ. Алексейнинг адвокати ҳозир Харпга учмоқда. Бизда бирор-бир маълумот бўлиши биланоқ хабар берамиз”, – дейди Ярмиш.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.