Алиев Ғарбни Арманистонни янги уруш бошлашга гиж-гижлашда айбламоқда
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев айрим Ғарб мамлакатларининг Арманистонни Озарбайжонга қарши янги низо бошлашга гиж-гижлаётганлиги борасида баёнот берди. У бу ҳақда Боку шаҳрида Ғалаба боғининг очилиш маросимида гапирган.
Алиевнинг сўзларига кўра, бу мамлакатлар ўз манфаатларини кўзлаб, Жанубий Кавказдаги вазиятни беқарорлаштиришга ҳаракат қилиб, Ереванни ҳарбий ҳаракатларга ундамоқда. Президент бунинг Арманистон давлати учун фожиага айланиши мумкинлигини таъкидлади.
«Биз уруш истамаймиз. Озарбайжон ўз ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини таъминлаган», – дейди Алиев ва Арманистонни қуролларни кўпайтиришдан воз кечишга ва ташқи таъсирга бўйсунмасликка чақиради.
Улашиш:
Шарҳлар