Алиев Озарбайжон парламентини тарқатиб юборди ва муддатидан олдин сайловларни тайинлади

Фото: Hromadske

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев олтинчи чақириқ республика Миллий Мажлисини (парламентини) тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловларни тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар беради “Азертаж” давлат агентлиги.

“Озарбайжон Республикаси Конституциясининг 981-моддаси 1-қисмига ва 109-моддаси 1-бандига асосланиб қарор қабул қиламан: олтинчи чақириқ <…> Миллий Мажлиси тарқатиб юборилсин”, — дея ҳужжатдан иқтибос келтиради агентлик.

Муддатидан олдин ўтказиладиган парламент сайловлари 1 сентябрга белгиланган.

21 июнь куни ҳукмрон “Янги Озарбайжон” партияси депутатлари Алиевга муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш бўйича мурожаат қилган.

Муҳокамалар чоғида депутатлар Озарбайжонда муҳим халқаро тадбирлар ўтказилишини таъкидлаб, муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказишни мақсадга мувофиқ деб топдилар. Муҳокамалардан сўнг мурожаат овозга қўйилди ва қабул қилинди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.