Алишер Усмоновнинг “Metaллоинвест” гуруҳига кирувчи “Михайловский ГОК” дронлар ҳужумига учради
Украина дронлари “Михайловский ГОК”нинг ёнилғи солинган резервуарларига ҳужум қилди, дея хабар беради Курск областининг раҳбари Роман Старовойт: “Украина дрони Железногорск областидаги “Михайловский ГОК”нинг ёқилғи-мойлаш материаллари омборига ҳужум қилди”.
“Михайловский ГОК” Россиядаги иккинчи йирик темир рудасини қазиб олиш ва бойитиш мажмуаси бўлиб, темир рудаси концентрати ва аглорудалар ишлаб чиқаришнинг қарийб 18 фоизини таъминлайди. “Михайловский ГОК” Алишер Усмоновнинг «Metaллоинвест» гуруҳи таркибига кирган.
Улашиш:
Шарҳлар