Алла Пугачёва «Крокус»даги теракт ҳақида ёзилган постдан кейин Манижадан узр сўради
СССР халқ артисти Алла Пугачёва Instagram ижтимоий тармоғида Манижанинг “Крокус”даги терактдан сўнг тожикистонликлар ва бошқа Ўрта Осиёликлар учун эҳтимолий “оқибатлар” ҳақидаги пости остида қўшиқчидан узр сўради.
Манижа бир кун аввал “Крокус”даги терактни «очиқ ваҳшийлик» деб атаган ва бувиси буни кўрмаганидан хурсанд эканлигини қўшимча қилган. Хонанда ҳар ёзда Душанбега бориб кўриб келадиган бувиси ҳақида гапирган видеосини чоп этганди. Бувиси, Манижанинг сўзларига кўра, унга «фақат товоқнинг ўзингга қараган томонидан овқатланишни» ўргатган. Тожиклар паловни бир товоқдан ейишга одатланган, дея тушунтирган хонанда.
“Ушбу иборанинг маъноси шундаки, [одам] камтар бўлиши ва тақдир берган нарсани қабул қилиш керак. Ҳеч қачон ўзингга тегишли бўлмаган нарсани олманг”, – дейди хонанда.
«Кечир!!!» — деб ёзади Пугачёва видео остидаги изоҳларда.
Шарҳлар