Алматалик сураткаш зўрлаш иши бўйича 5 йилга қамалди
Алмата шаҳрининг Медеу район суди маҳаллий фуқаро Азамат Кенжегуловни зўрлашда айбдор деб топиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилди. Шу билан бирга, жабрланган томон тахминан бир йил давомида терговни якунлашга ҳаракат қилган.
Нашрнинг қайд этишича, 23 апрель куни бўлиб ўтган ҳукм эълон қилинишига ОАВ вакиллари ва бошқалар иштирок этишига рухсат берилмаган. Кейинроқ район суди маъмуриятининг раҳбари Арсен Бегманов журналистларга Кенжегулов зўрлашда айбдор деб топилиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилганини айтди. У суд залида ҳибсга олинган. У жазони ўртача тартибли колонияда ўтайди.
Алматалик Элина исмли жабрланувчи “Власть” билан суҳбатда шундай дейди: «Бу мен олишим мумкин бўлган энг яхши натижа, лекин улар бир йил вақт сарфлаганлари учун менда ҳис-туйғулар аралашиб кетди». Унинг қўшимча қилишича, Салтанат Нукенованинг қотиллиги ва алматалик зўравоннинг қурбони Улжоннинг иши давом этаётганидан “унчалик хурсандчилик йўқ”.
Жорий йил бошида Элинанинг мурожаати SVET жамоат фонди томонидан эълон қилинганди. Жабрланувчи 2023 йил март ойи бошида зўрланганини айтади. Бироқ суд-тиббий экспертиза хулосаларида барча далиллар мавжуд бўлишига қарамай, прокуратура унинг ишини қайта-қайта қўшимча терговга юборган. Фақат шу йилнинг март ойида иш ниҳоят судга топширилгаан.
Шарҳлар