Амазонка ўрмонларида дунёдаги энг катта илон аниқланди (видео)
Амазонка ўрмонларида дунёдаги энг катта илон аниқланди, деб хабар беради “Zakon.kz”.
Уни голландиялик биолог ва телебошловчи Фрик Вонк топган. Илоннинг узунлиги қарийб 8 метр, оғирлиги 200 килограммга яқин бўлиб, бошининг катталиги эса одамники билан тенг.
“Мен илонларни 32 йилдан буён ўрганиб келаман, шу сабабли биз билмайдиган яна қанча янги турлар борлиги ҳақида савол туғилади. Агар шундай катта жонзот шунча йиллардан буён нигоҳимиздан четда қолиб келган бўлса, ундан кўра камроқ кўзга ташланадиган ва камроқ ўрганилган ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳақида нима дейиш мумкин? Бу топилма бизни Жанубий Американинг ҳақиқий хилма-хиллиги ҳақида ўйлашга мажбур қилади”, — деди Вонкнинг ҳамкасби, профессор Ривас.
Шарҳлар