Америка қамоқхонасида айбсиз 43 йил. АҚШда суд тарихий адолатсизликка барҳам берди
Қирқ уч йил – тарихда ҳеч бир аёл ўзи содир этмаган жинояти учун Америка қамоқхонасида бунчалик кўп ўтирмаган. Жума куни адолат қарор топди ва Сандра Хемме Ўрта Ғарбдаги аёллар қамоқхонасидан озод қилинди.
Хемме 1980 йилда кутубхоначини пичоқ билан ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ягона далил – маҳкумнинг чин дилдан иқрорлиги эди.
Орадан 40 йил ўтиб, иш вайта кўриб чиқилди ва суд Хемме айбсиз деган хулосага келди. Июнь қарорида айтилишича, руҳий касалликлар шифохонасида транквилизаторлар таъсири остида бўлган гумондордан олинган иқрорнома асосан терговчиларнинг саволларига бир бўғинли жавоблардан иборат бўлган.
Штат прокурори охиригача Миссури штатидаги учта суд: қуйи суд, апелляция суди, кейин эса Олий суд қарорига қарамай, 43 йил аввал бегуноҳ қамоққа ташланган аёлни озод қилишни истамади. Судья прокурорни судга ҳурматсизлик учун жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилганидан кейингина қамоқхона эшиклари очилди.
Шарҳлар