Америка махфий ҳужжатлари бўйича сизиш юз берганлиги сабабли Исроил Эронга бериладиган зарбани кейинга қолдирди — The Times
Америка махфий ҳужжатлари бўйича сизиш юз берганлиги сабабли Исроил Эронга зарба беришни кейинга қолдирди, деб ёзади “Медуза”.
Нашрнинг ёзишича, махфий ҳужжатларнинг ошкор бўлиши Исроилни Эронга ҳужум қилиш режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилган, бу эса операциянинг кечикишига олиб келган. Разведка манбасининг айтишича, стратегияларни ўзгартириш кутилганидан кўпроқ вақтни олади.
Федерал тергов бюроси Исроил режалари билан боғлиқ махфий маълумотларнинг сизиб чиқиши бўйича тергов бошлади. 15 ва 16 октябрь саналари қўйилган ҳужжатлар эронпараст телеграм каналида чоп этилган. Уларда сунъий йўлдошдан олинган суратлар ва бошқа маълумотлар асосида Исроил режаларига АҚШ баҳо бергани ҳақида маълумотлар бор эди. Сиздирилган материалларда Эрон нишонлари тилга олинмаган.
Шарҳлар