Америкалик актёр Том Хэнкс сайловларда Трамп ғалаба қозонганидан кейин АҚШни тарк этди

Фото: Вечерняя Москва

Голливуд актёри Том Хэнкс Доналд Трамп президентликка қайта сайланганидан сўнг АҚШни тарк этишини маълум қилди.

У ўзининг очиқ мактубида ўзини сиёсий эмигрант деб атаб, сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин «Форрест Гамп каби» кетаётганини ҳазил қилган.

Хэнкс мамлакатга фақат Опра Уинфри президент бўлганида қайтишини айтган.

Том Хэнкс шундай қарорни қабул қилган ягона одам эмас. Яқинда Ричард Гир ва унинг оиласи Коннектикутдаги ранчосини сотиб, Испанияга кўчиб ўтмоқда.

Шунингдек, ОАВ Роберт Де Ниро, Тейлор Свифт, Леди Гага ва бошқа машҳурлар яқин орада АҚШни тарк этиши мумкинлиги ҳақида ёзади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.