Amnesty International: Дунёда қатл этилганлар сони қарийб учдан бир қисмга ошди
«Amnesty International» маълумотларига кўра, 2023 йилда камида 1153 киши қатл этилган.
Ташкилот ҳисоботига кўра, 2023 йилда камида 1153 киши қатл этилган, бу ўтган йилга нисбатан 31 фоизга кўпдир. 2023 йилдаги бу кўрсаткич 2015 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлиб, «Amnesty International» 1634 та ўлим жазоси ҳолатини қайд этган.
2023 йилда қатлларнинг деярли тўртдан уч қисми Эрон (камида 853), 15 фоизи Саудия Арабистони (172) томонидан амалга оширилган. Сомалида (38 тадан) ва АҚШда (24 та) ўлимга ҳукм қилинганлар сони ортган.
Хитойда ўлимга ҳукм қилинганлар ва қатл этилганлар сони ҳақидаги маълумотлар давлат сири ҳисобланади, аммо Халқаро Амнистия фикрича, гап бу мамлакатда қатл этилган минглаб одамлар ҳақида кетмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари катта миқёсда қатл қилишда гумон қилаётган Шимолий Корея ва Ветнамда ҳам худди шундай.
Шарҳлар