Ан-12 самолёти Воронеж областида фавқулодда қўнишни амалга оширди

самолет
Фото: блокнот Воронежа

Самолёт ҳодисасиз қўнди.

Ан-12 самолёти Воронеж областидаги аэродромга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда “Блокнот Борисоглебск” нашри хабар беради.

Бунгача маҳаллий аҳоли таҳририятга ўт ўчириш машиналари ва тез ёрдам машиналари аэродромга келаётганини айтишган.

Кейинчалик самолётнинг осмонда айланаётгани тасвирлари пайдо бўлди. Самолёт фавқулодда қўнишга тайёрланаётган эди.

«Самолёт парвоз пайтида шассини йўқотган, ёқилғини ишлаган ҳолда айланиб учган, унга “ёстиқ” тайёрлашган», – дея суҳбатдошнинг сўзларидан иқтибос келтиради “Блокнот Борисоглебск”.

Манбага кўра, ҳеч қандай оқибатлар бўлмаган.

Истанбулга учаётган Boeing самолётининг бортида ёнғин чиққани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.