“Ан-2” самолёти Владикавказда қийин қўнишни амалга оширди
“Ан-2” самолёти Владикавказда қийин қўнишни амалга оширди, дея хабар беради “112” ва Baza каналлари. “112” маълумотларига кўра, бортда 15 киши, жумладан, икки бола бўлган.
Ҳозир саккиз нафар жабрланган киши ҳақида маълум. Самолёт Арохонское қишлоғидан учган ва Владикавказ яқинидаги Пригородний районида қулаган, деб хабар беради канал.
Baza каналининг ёзишича, самолёт Майрамадаг қишлоғи яқинидаги далага қўнган. Хабарда айтилишича, бортда бир нечта парашютчи ва кўк йўтал билан касалланган уч бола бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар