Анқарада авиакосмик компания биноси яқинида теракт содир этилди
Туркия пойтахти Анқарада ҳарбий самолётлар ишлаб чиқарувчи компания биноси яқинида теракт содир этилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликая X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
«Бугун Анқарадаги TUSAS компанияси объектларида теракт содир этилди. Ҳужум натижасида, афсуски, ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор», – деб ёзди Туркия ИИВ раҳбари.
TUSAS заводи Қаҳрамонқозон туманида жойлашган. Sabah газетаси ёзишича, бино яқинида ўзини портлатувчи портловчи қурилмани ишга туширган. Икки марта портлаш содир бўлиб, кейин отишма бўлган. Ҳозирда ҳудудга хавфсизлик кучлари, ўт ўчирувчилар ва тиббий бригадалар йўналтирилган.
Улашиш:
Шарҳлар