Қандай қилиб “ифлос” пуллар Дубай кўчмас мулкидан “бошпана” топяпти

Фото: OCCRP

Дубай кўчмас мулки дунёдаги энг кўп қидирилаётган фуқароларнинг келиб чиқиши шубҳали бўлган пуллари учун хавфсиз бошпанага айланди. OCCRP бутун дунёда фаолият юритувчи 70 дан ортиқ ҳамкорлари билан биргаликда Дубайдаги мулк эгалари, жумладан, Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаётган депутатлар, ядровий давлат корпорациясининг амалдаги топ-менежери, криминал авторитетлар ва нуфузли сиёсатчиларнинг қариндошлари устидан йирик терговни эълон қилди.

Дубайдаги энг машҳур кўчмас мулк эгаларининг келиб чиқиши россиялик.

Марина Гольдберг (Марина Самуиловна Калашова номи билан ҳам танилган)

Гольдберг «Россия жиноят оламининг етакчиси» Захарий Калашовнинг севгилиси бўлиб, у 2024 йил март ойида соғлиғи сабабли қамоқдан муддатидан олдин озод қилинган. 2013 йилда Гольдберг АҚШ ҳукумати томонидан Калашов жиноий тармоғининг «асосий иштирокчиси» сифатида санкцияланган.

Gulagu.net ташкилотининг маълумотларига кўра, Калашов Россия махсус хизматларига Украина билан урушга махбусларни ёллашда ёрдам берган. “Вагнер” ХҲК бўлинмаларидан бирининг собиқ командири Андрей Медведев ҳуқуқ ҳимоячиларига Краснодар ўлкаси Федерал жазони ижро этиш хизматига қарашли “ИК-2”да Калашов  учун бошқа шахслар билан музокаралар олиб бориш мақсадида «ҳашаматли шароитлар» қандай ташкил этилганини кўрганини айтди.

Депутат Бекхан Агаев

Ҳукмрон “Единая Россия” партиясидан Давлат Думасининг амалдаги депутати. 2022 йилда у отаси, собиқ депутат Ваха Агаевнинг хайрия жамғармаси орқали Украинада жанг қилаётган Россия қўшинларига жиҳозлар етказиб берган.

Татаристон қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

Вазирнинг биринчи ўринбосари Ленар Гарипов ва унинг укаси Илнарнинг Дубайда қиймати 2,7 миллион доллардан ошиқ ўзининг меҳмонхона хоналари ва квартиралари бор.

Гарипов “Важные истории” нашрига акаси Илнар кўчмас мулк билан шуғуллангани, лекин у кўчмас мулкка эга эмаслигини айтufy. Бироқ, журналистлар расмий кўчмас мулк реtстридан буни рад этувчи кўчирмаларни олишди.

Саратов вилоятининг собиқ губернатори Павел Ипатов

2005-2012 йилларда “Росэнергоатом” ОАЖ бош директорининг ўринбосари ва Саратов вилояти губернатори Павел Ипатовнинг оиласи Дубайда 10 дан ортиқ кўчмас мулк объектларига эга.

Ипатов шахсан Палм-Жумейра оролида майдони 1,2 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган виллага эгалик қилади, унинг қиймати қарийб етти миллион долларга баҳоланган. Унинг рафиқаси Анастасиянинг қиймати беш миллион доллардан ошувчи вилласи бор (2,3 миллионга сотиб олинган) ва унга яқин жойда, асосан Emirates Crown Tower мажмуасида яна 9 та квартираси бор. Бу квартираларнинг барчаси 12 миллион долларга баҳоланган. “Важные истории” Ипатовнинг қизига Палм-Жумейрадаги 622 квадрат метрлик вилла ва ўтган йилнинг март ойида сотилган, қиймати беш миллион доллардан ортиқ бўлган вилла, шунингдек, Al Sultana мажмуасида қиймати тахминан 1,3 миллион доллар бўлган майдони 200 квадрат метрдан ортиқ квартира расмийлаштирилган.

Ипатов 2012 йилдан бери давлат хизматчиси эмаслигини, шунинг учун у ўз мол-мулки ҳақида маълумот беришга мажбур эмаслигини айтади. “Хотиним ва қизим тадбиркор, уларнинг фаолиятига изоҳ бера олмайман”, — дея қўшимча қилади у.

«Единая Россия» депутати болаларининг оналари

Аввалроқ ОАВда “Единая Россия” депутати Григорий Аникеев Палм Жумейра оролида қиймати 2,1 миллиард рублдан ортиқ 1200 квадрат метр бўлган пентхаус сотиб олгани ҳақида хабар берилганди. Times Of Malta нашри Dubai Unlocked лойиҳаси давомида унинг фарзандларининг оналари ҳам Дубайда кўчмас мулкка эга эканлигини аниқлади:

Аникеев ўғлининг онаси Ольга Полякова 2016 йилда Мальта фуқаролигини олган ва бир неча йил ўтгач, Дубайда бир миллион еврога яқин икки мулкни сотиб олган. Аникеевдан фарзанди бор Ирина Купаревада ҳам Мальта паспорти ва Дубайда кўчмас мулк бор.

Бош вазир Михаил Мишустиннинг собиқ куёви

Тадбиркор Александр Удодов 2008 йилдан 2020 йилгача бош вазирнинг синглиси Наталья Стенинанинг турмуш ўртоғи бўлган. Улар “Открытые медиа”нинг Удодов бизнесига оид текшируви эълон қилинганидан икки кун ўтиб ажрашишди, унда немис прокуратураси тадбиркорни Россия тарихидаги 5,2 миллиард рубль миқдоридаги энг йирик ҚҚС ўғирлигига алоқадорликда гумон қилишини таъкидлади. Унинг Дубайдаги квартираларининг нархини деярли икки миллион долларга баҳолаш мумкин.

Қодировга энг яқин кланлардан бирининг вакили

Чеченистон Республикаси маъмурияти раҳбари Галас Таймасхановнинг жияни Хас-Магомед Таймасхановнинг Дубайда умумий қиймати олти миллион доллардан ортиқ бўлган тўртта квартираси бор (у уларни 2013 йилда 4,6 миллион долларга сотиб олган).

Татаристон раҳбарининг оиласи

Санкция остидаги шахслар билан алоқаси бор яна бир “мальталик” россиялик Венера Гафарова, Татаристон раҳбари Рустам Минниханов рафиқасининг синглиси.

Минниханов Россия қуролли кучлари учун стратегик бомбардимончи самолётлар ишлаб чиқарадиган “Туполев” компаниясининг раиси сифатида АҚШ санкциялари рўйхатига киритилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.