Москвада ҳарбий мухбир Андрей Коц гиёҳванд моддалар билан қўлга олинди

База хабарига кўра, «РИА Новости» журналисти Андрей Коц ва унинг укаси 10 февралга ўтар кечаси қўлга олинган. Полиция ходимлари Коцни Декабристов кўчасида тўхтатишган. Журналист сезиларли даражада асабий ҳолатда бўлган, шунинг учун полиция уни кўздан кечиришга қарор қилади.

“РИА Новости” ходимидан ичида номаълум модда бўлган ўрам топилади, кейинроқ экспертиза натижасида унинг оғирлиги 2 грамм бўлган марихуана эканлиги аниқланган. Коц терговчиларга уни ҳозиргина сотиб олганини ва уйнинг орқа тарафида «етказувчи»лар орқали қабул қилганини тушунтирган.

«Ҳарбий мухбирга нисбатан жиноий иш қўзғатиши даргумон, аммо Коцнинг укаси Александр Коцга марихуана сотган номаълум шахсга нисбатан гиёҳванд моддалар савдоси бўйича жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда», – дейилади хабарда.

Коц ўзининг ҳибсга олингани ҳақида «База» нашрига изоҳ беришдан бош тортган.

«Бу маълумотни қаердан олганингизни тушунмаяпман, изоҳ бермайман», – деган журналист.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.