Ангела Меркелнинг хотиралари битилган китоб икки кунда бестселлерга айланди
Германиянинг собиқ канцлери сиёсий маслаҳатчи Беате Бауманн билан ҳамкорликда ёзилган «Эркинлик» китоби катта қизиқиш уйғотди ва тезда бестселлерга айланди. 700 саҳифадан ортиқ бўлган ушбу хотиралар 31 мамлакатда нашр этилади.
Берлиндаги Dussmann китоб дўконида ўтказилган тақдимотда Ангела Меркелнинг дастхатини олишни истаган кўплаб мухлислар тўпланди. Китобхонларда унинг сиёсий мероси ҳақидаги фикрлар турлича бўлса-да, Меркелнинг Европа ва жаҳон миқёсидаги аҳамиятини таъкидлашмоқда.
2 декабрь куни Меркель Вашингтонда АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама билан бирга ўз китобини тақдим этиб, халқаро адабий турнесини бошлайди.
Улашиш:
Шарҳлар