Anonymous хакерлари Грузия Адлия вазирлигининг сайтига ҳужум қилди

Хакеры Anonymous атаковали сайт Минюста Грузии

Anonymous хакерлар гуруҳи Грузия ҳукуматининг веб-сайтларига уюштирилган янги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Илгари улар ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси, Грузия Ички ишлар вазирлиги ва PosTV  канали веб-сайтларини ўчириб қўйган эди.

Anonymous халқаро хакерлар гуруҳи Грузия Адлия вазирлиги сайтига 3 май, жума куни кечқурун содир этилган ҳужум учун ҳам жавобгарликни ўз зиммасига олди. «Anonymous Грузия Адлия вазирлиги веб-сайтини ўчириб қўйди», – дейилади Anonymous Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида.

“Эхо Кавказа” нашрининг аниқлик киритишича, Адлия вазирлиги раҳбари Рати Брегадзе 4 май куни ярим тундан кейингина сайт фаолияти тикланганини маълум қилган ва киберҳужумлардан хурсанд бўлганлардан норозилигини билдирган. “Давлат органининг веб-сайтини ўчириб қўйиш жиноят ҳисобланади. Жиноятдан қувониш ва уни қувонч ва фахр билан ўртоқлашиш, камида, ахлоқсизликдир. Адлия вазирлиги веб-сайтидан сиёсий қарашларидан қатъи назар, кўпчилик фойдаланади. Шунга кўра, турли фавқулодда вазиятларга дуч келиши мумкин бўлган одамлар жабр кўради”, — деб ёзади у Facebook тармоғида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.