Анталья аэропортида рейслар оммавий равишда ушланиб қолмоқда

Фото: РБК

Анталья аэропортида хорижий рейслар оммавий равишда кечиктирилмоқда, бундан электрон табло маълумотлари далолат бермоқда.

Масалан, Сочига самолёт уч ярим соат, Домодедовога – деярли беш соат кечиктириб юборилиши режалаштирилган, деб ёзади “РБК”.

Сайёҳлик мавсуми бошланди, ундан олдин ҳам Антальядаги халқаро терминал йўловчилар оқимига дош беришга қийналарди, дея эслатади Туроператорлар уюшмасининг (АТОР) ижрочи директори Мая Ломидзе “РБК”га.

“Бу барча рейсларга тегишли эканлигини тушуниш керак”, – дея қўшимча қилади у.

Аэрофлотнинг “РБК”га маълум қилишича, авиакомпаниянинг Антальяга ва Антальядан қатновлари жадвалга мувофиқ амалга оширилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.