“Аполлон-8” учувчиси, америкалик астронавт Уильям Андерс авиаҳалокат оқибатида вафот этди
“Аполлон-8” фазовий кемасида Ой атрофида айланган ва коинотдаги энг машҳур фотосуратлардан бирини олган америкалик астронавт Уильям Андерс енгил моторли самолётни бошқараётиб ҳалок бўлди.
Унинг самолёти Вашингтон штатида, Сиэтлдан шимолда сувга қулаган.
90 ёшли Андерснинг ўғли Грег отаси кичик самолётни бошқарганини, унинг жасади эса 7 июнь куни топилганини тасдиқлади.
1968 йилда Андерс Ойгача етиб борган экипажли илк космик кема — “Аполлон-8” миссиясининг ой модули бошқарувчиси бўлган. У Ер сайёрасининг коинотдан олинган энг таниқли тасвирларидан бири — “Ернинг кўтарилиши” фотосурати муаллифига айланган.
Улашиш:
Шарҳлар