Apple сервислари ишида катта кўламли носозликлар юзага келди
Бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар Apple компанияси сервислари ишида носозликлар юзага келаётгани ҳақида хабар бермоқда. Бундай маълумот оммабоп интернет-манбаларда катта кўламли носозликлар ва ўчиб қолишларни кузатиб борувчи Downdetector сайтида акс этди.
Порталда қайд этилишича, дастурдаги носозликлар ҳақида хабарлар Тошкент вақти билан 4 апрель 3:00 дан кейин келиб тушишни бошлаган. Носозликлар App Store, Apple TV, Apple Music ва бошқа платформаларда кузатилган. Бундай ҳолат юзага келиши сабаби расман очиқланганича йўқ.
Москва ва Вашингтонда Apple сервислари ишламай қолгани тасдиқланди. 5:00 дан кейин Apple сайтидаги “тизим ҳолати” бўлими аввалроқ ишламай қолган сервислар яна ишлаб кетгани, аммо учта илова ишидаги кичик муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатди.
Шарҳлар