АҚШ Ғазога биринчи марта инсонпарварлик ёрдамини юборди
АҚШ ҳарбийлари Ғазо секторига биринчи ҳаводан гуманитар ёрдам етказди, деб хабар бермоқда Реутерс.
Фаластинликлар ижтимоий тармоқларда гуманитар ёрдам қутилари ташлаб кетилаётгани акс этган видеоларни жойлаштирди. БМТ маълумотларига кўра, Ғазо аҳолисининг тўртдан бири – 576 минг киши «очарчиликдан бир қадам узоқда», деб ёзади нашр. Бошқа давлатлар, жумладан, Иордания ва Франция ҳам анклавга инсонпарварлик ёрдамини ҳаво орқали етказган.
2 март куни учта C-130 самолёти икки соат ичида ҳудудга 38 мингдан ортиқ овқат етказиб берди, дея хабар беради АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM). Қўшма Штатлар инсонпарварлик ёрдамини Иордания ҳаво кучлари билан биргаликда амалга оширди.
Улашиш:
Шарҳлар