АҚШ Адлия вазирлиги Россиянинг 700 миллион долларга яқин активларини мусодара қилишни талаб қилди
Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Қўшма Штатлар Россиянинг 700 миллион долларга яқин активларини музлатиб қўйди ва уларни мусодара қилишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ бош прокурори Меррик Гарленд маълум қилди.
Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб давлатлари Россия Федерациясига қарши кенг кўламли санкциялар жорий қилди ва Россиянинг хориждаги активларини, шу жумладан Марказий банк ва россиялик тадбиркорларнинг активларини блоклади.
2023 йилнинг ёзида АҚШ Адлия вазирлиги россиялик ишбилармонларнинг 500 миллион долларлик активлари мусодара қилинишини эълон қилганди.
Кремл аввалроқ Россия активларининг музлатилишини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши, деб атаган эди.
Шу билан бирга, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳозирча Россия Федерациясидаги хорижий активларни мусодара қилиш бўйича мумкин бўлган қадамлар фақат назарий даражада кўриб чиқилиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Шарҳлар