Пентагон Севастополга ракета ҳужуми ҳақида: Украина ҳарбий нишонларни ўзи танлайди
Украина ҳужумлар учун нишонларни ўзи танлайди ва бошқа ҳарбий вазифаларни ҳам ўзи ҳал қилади, деди АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили майор Чарли Дитц. Шу тариқа у Севастополга, Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Америкада ишлаб чиқарилган АТАCМS ракеталари билан қилинган ҳужумни изоҳлади.
“Украина нишонларни танлаш ҳақидаги қарорларни мустақил қабул қилади ва ўз ҳарбий операwияларини ўзи олиб боради”, — деди Дитw журналистларга. Оқ уй вакили Reuters’га маълум қилишича, тинч аҳоли орасидаги ҳар қандай қурбонлар — фожиадир.
Россия Мудофаа вазирлиги даъво қилишича, Севастополь 23 июнь куни Америкада ишлаб чиқарилган АТАCМS узоқ масофали ракеталари билан ҳужумга учраган. Тўртта снаряд уриб туширилган, биттаси ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари таъсирида траекториядан оғган, унинг жанговар қисми эса шаҳар устида портлаган. Кассетали ўқ-дорилар одамлар дам олаётган пляжга келиб тушган. Тўрт киши ҳалок бўлиб, 151 киши жабрланган.
Кейинроқ Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов зарбалар америкалик мутахассислар иштирокисиз берилган бўлиши мумкин эмаслигини айтди.
Шарҳлар