CNN: Исроил Ливандаги операция ҳақида АҚШни хабардор қилган
Исроил АҚШни Ливанда операция ўтказиш режаларидан хабардор қилган, аммо унинг тафсилотларига аниқлик киритмаган. Бу ҳақда CNN телеканали ўз манбаларига таяниб маълум қилди. 17 сентябрь куни бутун Ливан ҳудуди бўйлаб пейжерлар портлай бошлади, сўнгги маълумотларга кўра, 20 киши ҳалок бўлиб, 4 мингдан ортиқ одам жабрланди.
17 сентябрь куни эрта тонгда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Исроил ҳарбий идораси раҳбари Йоав Галлант билан телефон суҳбати ўтказган. Унда Исроил томони Ливанга қарши айнан қанақа операция тайёрлаётганига аниқлик киритмаган.
CNN манбалари қайд этишича, тафсилотларнинг йўқлиги АҚШ расмийлари юзлаб пейжерлар портлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлгунига қадар бехабарликда қолганини билдиради.
Ливан ҳукумати 17 сентябрь кунги воқеалар учун жавобгарликни Исроил зиммасига юклади. Reuters маълумотларига кўра, “Моссад” “Ҳизбуллоҳ”нинг 5000 та пейжерига портловчи моддалар ўрнатган. 18 сентябрь куни эса мамлакат ҳудудида ноутбуклар, рациялар, портатив радиостанциялар ва бошқа алоқа воситалари портлай бошлади.
Шарҳлар