8 ой ичида АҚШ чегарасида қарийб 3 минг ўзбекистонлик ушлаб қолинган
Ўтган 8 ой ичида АҚШ чегарасида қарийб 3 минг нафар ўзбекистонлик ушлаб қолинган. 2023 йил 1 октябрдан буён АҚШ чегарасини 57,2 минг нафар ноқонуний муҳожир босиб ўтган, шуларнинг 2,9 минги Ўзбекистон фуқароларидир. Бу ҳақда Fox News АҚШ Чегара-божхона хизмати маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қўлга олинганларнинг умумий сонидан 30 минг киши Хитой, 8,9 минги Ҳиндистон ва 7,8 минги Туркия фуқароларидир.
2021 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда 13,6 минг Ўзбекистон фуқароси АҚШга Мексика орқали ўтишга уринган. Бундай рўйхатда Туркия 30,8 минг киши етакчилик қилди, ундан кейин Мавритания (15,5 минг киши), учинчи ўринда эса Ўзбекистон жойлашди.
Ўзбекистонлик ноқонуний муҳожирлар АҚШга асосан “Ўзбекистон — Туркия (Испания) — Боливия — Колумбия — Мексика — АҚШ” йўналиши бўйича боришга уринган.
Шарҳлар