АҚШ Эрон ҳарбий кемасига киберҳужум уюштирди

Қўшма Штатлар Қизил денгиз ва Адан кўрфазидаги кемалар ҳақида разведка маълумотларини тўплаши мумкин бўлган Эрон ҳарбий кемасига киберҳужум уюштирди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Қайд этилишича, киберҳужум бир ҳафта олдин содир бўлган ва у Иордания ва Сурия чегарасидаги Америка базасига дрон ҳужумига жавоб сифатида йўлланган.

Манбаларга кўра, Байден маъмурияти Сурия ва Ироқдаги Эрон жангари гуруҳларига зарба бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Яна бир мумкин бўлган жавоб бу «ҳужумкор кибер ҳужум». Шу билан бирга, телеканалнинг таъкидлашича, сўнгги ойларда Қўшма Штатлар Эрон ва Суриядаги «Эрон гуруҳлари» вакилларининг қурол-яроғ омборларига бир неча бор ҳужум қилган, аммо “бу жангариларни тўхтата олмаган”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.