АҚШ Украинадан Россия нефть заводларига ҳужумларни тўхтатишни сўраган — FT

Foto: EPA

АҚШ ҳукумати Украинани Россия энергетика инфратузилмасига ҳужумларни бас қилишга чақирган, деб хабар бермоқда Financial Times ўз манбаларига таяниб.

Вашингтон учувчисиз учар қурилмаларнинг Россия нефтни қайта ишлаш заводларига зарбалари жаҳон нефть нархи ўсишига олиб келишидан, шунингдек, Москвани жавоб чоралари кўришга гижгижлашидан хавфсирамоқда.

Америка маъмурияти Украина хавфсизлик хизмати ва Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармасини бу ҳақда бир неча марта огоҳлантирган.

Оқ уй фикрича, ҳужумлар оқибатида Ғарб таянадиган энергетика инфратузилмасига зарар етиши мумкин — масалан, Қозоғистон нефти етказиб бериладиган Каспий қувур концорсиуми қувури зиён кўриши мумкин.

Украина ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, 2022 йилдан буён Россия нефтни қайта ишлаш заводларига камида 12 марта ҳужум қилинган (2024 йилда камида 9 марта). Ўтган ҳафта Киев икки марта дронлар ёрдамида энг йирик ҳужумларни амалга оширди, натижада кетма-кет бир неча кун ичида Россиянинг еттита энергетика объектига муваффақиятли зарбалар берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.