АҚШ коинотга сунъий йўлдошларга ҳужум қилиш тизимларини жойлаштирмоқчи
АҚШ ўз сунъий йўлдошлари гуруҳини ҳимоя қилиш ва душман орбитал қурилмаларига ҳужум қилиш учун ерга ва коинотга янги воситаларни жойлаштирмоқчи. Бу ҳақда The New York Times Пентагон мансабдорлари берган интервьюлар ва уларнинг омма олдидаги чиқишлари асосида хабар бермоқда.
АҚШ Россия ва Хитойни сунъий йўлдошга қарши қурол-яроғ ишлаб чиқишда айбламоқда ва улар орасида конвенцияга зидлари ҳам борлигини айтмоқда. Бироқ АҚШ ушбу соҳада ўзи олиб бораётганларни ишлар ҳақидаги маълумотни очиқлашдан бош тортмоқда.
“Пентагон раҳбарлари аниқ бир ахборотни муҳокама қилишдан бош тортмоқда ва фақат 2026 йилга келиб бизга тўлиқ спектрдаги операцияларда рақобатлашиш имконини берувчи аҳамиятли орбитал салоҳиятга эга бўлиш ниятлари ҳақида гапирмоқда, холос”, — дейилади мақолада.
Шарҳлар